Халқ қабулхоналари мудирлари учун малака ошириш курслари

Давлат бошқарув академиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналари мудирлари учун малака ошириш курслари ташкил этилди.

Ўқув давомида уларга халқ билан мулоқот қилишнинг янги усуллари, нотиқлик маҳорати, Президент Мурожаатномасида кўтарилган масалалар, тайм-менежмент каби мавзуларда тренинг ва маърузалар олиб борилади.