“Рақамли иқтисодиётнинг моҳияти ва Ўзбекистонда ривожлантириш истиқболлари” мавзусида “давра суҳбати”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5598-сонли Фармонида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Давлат бошқаруви академиясида 2 февраль куни “Рақамли иқтисодиётнинг моҳияти ва Ўзбекистонда ривожлантириш истиқболлари” мавзусида “давра суҳбати” ўтказилди.

Ушбу давра суҳбатининг биринчи босқичида рақамли иқтисодиётнинг мазмун-моҳияти ҳақида баён этилди:

Джалалов Музаффар Мухитдинович-Тошкент шаҳридаги Инха университети ректор лавозими бажарувчиси.

Исманжонов Акбар – Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университети ходими.

Саидхонов Саидисломбек Саидумар ўғли – Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти катта ўқитувчиси.

Азимов Дилмурод Турдибоевич – Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

Давра суҳбатининг иккинчи босқичида Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш истиқболлари ҳақида талқин қилинди:

Олимжон Тўйчиев – Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқарма бошлиғи.

Бобир Акилханов – “Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш фонди директор ўринбосари.

Якуний босқичда “Рақамли иқтисодиётнинг моҳияти ва Ўзбекистонда ривожлантириш истиқболлари” ва Ўзбекистон иқтисодиётига қўллаш истиқболлари борасида таклифлар берилди.