Тингловчиларнинг Молия бош бошқармасига ташрифи тўғрисида

Жорий йилнинг 4 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси 1-курс тингловчилари учун Тошкент вилояти Молия бош бошқармасида амалий машғулот уюштирилди. Машғулотни Тошкент вилояти молия бош бошқармаси Таълим муассасаларини молиявий таъминлаш бўлими бошлиғи Зоҳидхўжа Турсунов олиб борди ва тингловчиларга 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган маҳаллий бюджетларнинг молиявий мустақиллигини ошириш, қуйи бюджетларнинг юқори бюджетларга қарамлилигини пасайтириш борасида Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан таништириб ўтди.

Шундан сўнг, вилоят Молия бош бошқармаси таркибий тузилмаси, маҳаллий бюджетларнинг харажат ваколатлари, вилоят бюджетининг таълим муассасалари харажатларини режалаштириш ва бюджетдан молиялаштириш, соғлиқни сақлаш тизими муассасалари харажатларини режалаштириш ва бюджетдан молиялаштириш, вилоят бюджетнинг маданият ва спорт харажатларини молиялаштириш хусусиятлари, маҳаллий бюджетларнинг иқтисодиёт харажатлари, маҳаллий бюджетларнинг бошқарув органларини сақлаш харажатларини молиялаштириш хусусиятлари, вилоят молия бош бошқармасини сақлаш билан харажатлар, маҳаллий бюджетларнинг режадан ортиқча тушумлари ҳисобига маҳаллий бюджетлар харажатларидаги ўзгаришлар тингловчилар билан биргаликда муҳокама қилинди. Шунингдек, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Дастурлари доирасида Тошкент вилояти маҳаллий бюджетидан маблағларнинг сарфланиш ҳолати бўйича маълумотлар берилди. 

Шунингдек, тингловчилар томонидан берилган таълим харажатлари вилоят бюджети харажатларидаги улуши, таълим муассасаларини харажатларини режалаштиришда жон бошига маблағ миқдорини аниқлаш тартиби, таълим муассасаларини капитал таъмирлаш бўйича маблағ ажратиш тартиби каби саволларига вилоят Молия бош бошқармаси “Таълим муассасаларини молиявий таъминлаш бўлими бош мутахассисис Даврон Хасанов, “Ободонлаштириш, коммунал ва йўл хўжалигини ривожлантириш тадбирларни молиявий таъминлаш ва нархларни шакллантириш бўлими бошлиғи Оловиддин Турсуновлар ва бошқа соҳа мутахассислари томонидан жавоблар берилди.