«Ўзбекистон 2035» иккинчи халқаро форуми

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида «BUYUK KELAJAK» халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ташкиллаштирилган «Узбекистан 2035» иккинчи халқаро форуми ўз фаолиятини бошлади.

Биринчи куни форумнинг асосий тадбири бўлиб ўтди. Умумий сессияда Ўзбекистон Республикасининг 2035 йилгача ривожланиш Стратегияси концепциясининг асосий йўналишлари тақдимоти бўлиб ўтди.

Шу билан бирга форум иштирокчилари 8 ишчи гурухларга бўлиниб, қуйида келтирилган Стратегиянинг асосий йўналишлари бўйича муҳокамада қатнашдилар.



  • Давлат бошқарвини ривожлантириш
  • Қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик саноати
  • Молиявий тизим
  • Саноат
  • Транспорт, қурилиш ва инфратузилма, туризм
  • Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий сиёсат
  • Инсон капитали ва маданияти
  • Экология, фан, технология ва инновациялар