Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғининг биринчи ўринбосари и.ф.д. Пўлатов Дилшод Хакбердиевич ўз маърузаси билан иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5139-сонли Фармонида Академия ўқув жараёнига давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги таниқли арбоблар, вазирлик, идоралар ва бошқа ташкилот раҳбарлари, малакали соҳа мутахассисларини жалб этиш вазифаси белгилаб берилган. Мазкур вазифанинг ижросини таъминлаш мақсадида, “Иқтисодиёт ва молия” кафедраси томонидан “Давлат бошқаруви” магистратура мутахассислиги 1-курс тингловчилари учун “Давлат молиясини бошқариш” фанидан “Давлат бюджети ғазна ижроси” мавзусидаги маъруза машғулотига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғининг биринчи ўринбосари и.ф.д. Дилшод Хакбердиевич Пўлатов жалб этилди.