«Инвестицияларни жалб қилиш масалалари» бўйича ўқув курси тингловчилари «UZ CLAAS AGRO»МЧЖ қўшма корхонасида

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг «Инвестицияларни жалб қилиш масалалари» бўйича 3 ойлик интенсив ўқув курси тингловчилари учун «UZ CLAAS AGRO»МЧЖ қўшма корхонасида амалий машғулот ташкил этилди. Унда Академиянинг «Иқтисодиёт ва молия» кафедраси мудири Тошматов Ш.А., катта ўқитувчи Ҳасанов Т.А., «UZ CLAAS AGRO» МЧЖ қўшма корхонаси юристи Маматова С., бош муҳандиси Худойбергенов Х. ва тингловчилар иштирок этдилар.

Машғулотнинг биринчи қисми маъруза шаклида ўтказилди ва корхона бош ҳуқуқшуноси Маматова С. корхонанинг бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришда тутган ўрни, бу каби корхоналарнинг инвестицион фаолияти ҳақида маълумот берди. Шундан сўнг, корхона бош муҳандиси сўз Худойбергенов Х. берилди ва у «UZ CLAAS AGRO»МЧЖ қўшма корхонасининг ташкилий асослари, хорижий ва маҳаллий акционерлар, бугунги кунда корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган махсулотлар, жалб қилинган инвестициялар ва ривожланиш йўналишлари бўйича батафсил маълумот берди.

Машғулотнинг иккинчи қисми амалиёт шаклида ўтказилди ва унда тингловчилар корхона томонидан турли хилдаги махсулотларни бевосита ишлаб чиқариш жараёни билан танишдилар. Унда, қишлоқ хўжалиги техникалари бутлови қисмларини ишлаб чиқиш, йиғиш ҳамда бўяш жараёни амалда кўрсатиб берилди. Мазкур амалиёт дарси юқори савияда ўтказилди ва тингловчилар «UZ CLAAS AGRO» МЧЖ қўшма корхонаси фаолияти бўйича ўзларини қизиқтирган барча маълумотларга эга бўлдилар.