«Инвестицияларни жалб қилиш масалалари» бўйича 3 ойлик интенсив ўқув курси тингловчилари «TASHKENT PALACE NEW» МЧЖ да



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг «Инвестицияларни жалб қилиш масалалари» бўйича 3 ойлик интенсив ўқув курси тингловчилари учун «TASHKENT PALACE NEW» МЧЖда амалий машғулот ташкил этилди. Унда Академиянинг «Иқтисодиёт ва молия» кафедраси профессори Мирқосимов С.М., кафедра доценти Пардаев У.У, катта ўқитувчи Ҳасанов Т.А., «TASHKENT PALACE NEW» МЧЖ масъул ходими Набиев М.У. ва тингловчилар иштирок этдилар.

Машғулотнинг биринчи қисмида М.Набиев иштирокчиларни «TASHKENT PALACE NEW» МЧЖ томонидан кўрсатиладиган хизматлар, унинг бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришда тутган ўрни ва инвестицион фаолияти билан яқиндан таништирди.

Машғулотнинг иккинчи қисми амалиёт шаклида ўтказилди ва унда Академия профессори С.Мирқосимов тингловчиларга “Дипломатик зиёфат” этикети тўғрисида кенг маълумот беди. Шунингдек, хорижий инвесторлар иштирокида ташкил этиладиган зиёфатларни ташкил этиш тартиблари, уларда раҳбар ходимларни ўзини тутиш маданияти амалий мисоллар билан кўрсатилди.

Мазкур амалиёт дарси юқори савияда ўтказилди ва тингловчилар “Дипломатик зиёфат” этикети бўйича ўзларини қизиқтирган барча маълумотларга эга бўлдилар.