Ўзбекистон Қаҳрамони Суйима Ғаниева хотирасига бағишланган “Навоий гулзоридан чечаклар терган олима” мавзусидаги бадиий кеча



Давлат бошқаруви академиясида 21 февраль куни атоқли навоийшунос олима, профессор, Ўзбекистон Қаҳрамони Суйима Ғаниева хотирасига бағишланган “Навоий гулзоридан чечаклар терган олима” мавзусидаги бадиий кеча ташкил этилди.

Тадбирнинг мақсади академияда таҳсил олаётган раҳбар кадрларни, адабиёт ихлосмандларини ва кенг жамоатчиликни Суйима Ғаниеванинг илмий мероси билан яқиндан таништириш, олиманинг мамлакатимиз адабиёти ва санъатининг ривожига, Алишер Навоий ижодини ўрганишга, навоийшунослик мактабини яратишга, жаҳон маданиятида миллий адабиётимизнинг кенг ёритилишига қўшган ҳиссасини эътироф этишдан иборат.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари, Ўзбекистон Фанлар академияси академиклари ва олимлари, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари, Тошкент давлат Шарқшунослик институти профессор-ўқитувчилари ва талабалари, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессор-ўқитувчилари ва талабалари,  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вакиллари, “Ўзбеккино” миллий агентлиги вакиллари,  Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси вакиллари, Суйима Ғаниеванинг оила аъзолари, ҳамкасабалари, шогирдлари, ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этдилар.