Корея Республикаси тажрибаси асосида рекрутинг тизимини амалга ошириш йўллари мавзусидаги семинар тўғрисида



Жорий йилнинг 27 февраль куни Корея Республикаси тажрибаси асосида рекрутинг тизимини амалга ошириш йўллари мавзусида 2-курс магистратура тингловчилари учун Корея Республикаси Кадрларни бошқариш вазирлиги бўлим бошлиғи Юн Кванхи иштирокида семинар –тренинг ташкил этилди. Шу билан бирга давлат хизматида персонал бошқарувини ҳужжатлар билан таъминлаш, персонал бошқарувини ахборот билан таъминлаш мавзуларида машғулот олиб борилди.

Семинарда давлат рекрутмент тизимини хозирги ҳолати, ундаги ўзгаришлар ва ушбу тизимга жорий этилаётган инновациялар муҳокама этилди.

Қизғин баҳс мунозара давомида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жаноб Юн Кванхидан тўлиқ жавоб олдилар ва Корея тажрибасини ўргандилар.