«Инвестицияларни жалб қилиш масалалари» бўйича ўқув курси тингловчилари «Яккасарой кичик саноат зонаси» га ташриф буюришди.



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг «Инвестицияларни жалб қилиш масалалари» бўйича 3 ойлик интенсив ўқув курси тингловчилари учун жорий йилнинг 22 февраль «Яккасарой кичик саноат зонаси»да амалий машғулот ташкил этилди. Унда Академиянинг «Иқтисодиёт ва молия» кафедраси мудири Тошматов Ш.А., катта ўқитувчи Ҳасанов Т.А., «Яккасарой КСЗ» директори Мамараимов И. ва тингловчилар иштирок этдилар.

Машғулотнинг биринчи қисмида Ш.А.Тошматов «Яккасарой кичик саноат зонаси»нинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, ундан кўзланган мақсад ҳақида қисқача сўзлаб берди. Шундан сўнг, «Яккасарой КСЗ» директори И.Мамараимов бугунги кунларда «Яккасарой КСЗ»нинг ташкилий структураси, унда фаолият юритаётган корхоналар, уларга яратилган шароитлар ва берилган имтиёзлар, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган махсулотлар ҳамда у ердан жой олиш тартиблари унда иштирок этиш тартиблари бўйича батафсил маълумот берди.

Шунингдек, тингловчилар мазкур зонада жойлашган «Dursun Plus Textile», «Ideal Sweets Business» ҳамда «RAM – S» МЧЖларнинг асосий иш фаолияти, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган махсулотлар, жалб қилинган инвестиция ҳажми, уларнинг экспорт салоҳияти ҳамда бизнес ҳамкорлари билан яқиндан таништирилди.

Мазкур амалиёт дарси юқори савияда ўтказилди ва тингловчилар «Яккасарой кичик саноат зонаси» доирасида ўзларини қизиқтирган барча маълумотларга эга бўлдилар.