“Иқтисодиётни модернизациялаштириш шароитида ҳудудий бошқарувнинг институционал моделларини шакллантириш муаммолари” мавзусидаги давра суҳбати тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Гулистон ҳудудий филиалида Британия Кенгаши билан ҳамкорликда 2019 йил 1 март куни “Иқтисодиётни модернизациялаштириш шароитида ҳудудий бошқарувнинг институционал моделларини шакллантириш муаммолари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида Давлат бошқаруви академияси профессор-ўқитувчиларидан проф. Д.Н. Раҳимова, Иқтисодий тадқиқотлар маркази директори, проф. Ш.Х. Назаров,  проф. А.М. Қодиров, док. М.Қ. Ғаффорова, доц. Лойиҳа раҳбари В.А. Котов, Ш.Т.Тилябоева ва Британия Кенгаши лойиҳалар бўйича менеджери  О.Г. Ким, Гулистон ҳудудий филиал А.Шаимкулов ва профессор-ўқитувчилари, Сирдарё вилояти туман (шаҳар) ҳокимларининг Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда туман (шаҳар) Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиқлари иштирок этишди.

Мазкур давра суҳбати 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепциясида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Президент Ш.М.Мирзиёевнинг 19 февраль куни Сирдарё вилоятига ташрифи доирасида ва Иқтисодиётни модернизациялаштириш шароитида ҳудудий бошқарувнинг институционал моделларини шакллантириш муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳа асосида ўтказилди. 

Давра суҳбати иштирокчилари Ўзбекистонда тадбиркорликни ва инновацион ғояларни ривожлантириш, юртимизда янада тадбиркор ва инновацион иқтисодиётни яратиш учун давлат ва хусусий сектор ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, инновациялар ва тадбиркорлик потенциалини  ривожлантиришда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашишди.