“Блокчейн технологиялари” мавзусидаги давра суҳбати



2019 йилнинг 5 март куни “Блокчейн технологиялари” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида тингловчилар, “Компьютер технонологиялари маркази” ходимлари, профессор-ўқитувчилар, Қуролли кучлар академияси ходимлари ва “Ransif Group” МЧЖ директори иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида “Ransif Group” МЧЖ директори Насирбеков Санжарбек Блокчейн Технологиялари бўйича маълмот бериб ўтди.  Шунингдек, бу борада хорижий давлатлар тажрибаси бўича маълумотлар билан ўртоқлашди. Давра суҳбати қизғи муҳокама тарзида ўтиб, кафедра профессор-ўқитувчилари ҳам ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Академия тингловчилари ҳам бу борада ўзларининг қизмқтирган саволларини бериб, керакли жавобларга эга бўли.

Давра суҳбати қизғин муҳокамаларга бой тарзда ўтди. Академия тингловчилари бу борада юртимизда айнан ўз соҳасини усталари билан бундай давра суҳбатларини ўтказиш бўлажак раҳбар ходимлар учун муҳимлигини таъкидлаб ўтдилар.

“Ransif Group” МЧЖ директори Насирбеков Санжарбекга давра суҳбатини ўтказишда фаол иштирок этганлиги учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.