Тингловчилар “Алоқа тарихи” музейида



Кафедра аъзолари Академия томонидан ташкил этилиб келаётган маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Жумладан, кафедра томонидан 2019 йилнинг 05 апрель куни 4 ойлик  қайта тайёрлаш курс тингловчилари билан “Алоқа тарихи” музейига ташриф буюрдилар.

 

Ташриф давомида тингловчилар Ўзбекистонда алоқа соҳани ривожланишни босқичлари билан танишиб чиқдилар. Ўзбек олимлари томонидан алоқа соҳасини ривожлантириш борасидаги ишлар, почта хизматини ривожланиши, телевидение тарихи, Тошкентда ишлаб чиқилган биринчи телевизор, мобил алоқани ривожланиши, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов томонидан мобил алоқани ишга тушириш учун фойдаланган телефонлари билан танишиб чиқилди.

Музейда айниқса фуқаролар томонидан музейни экспозициялар билан бойитиш борасида жиҳозларни тақдим этилиши натижасида ташкил этилган бурчаклар диққатга сазовор.