“Амир Темур изидан” номли маънавий-маърифий тадбир



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида 2019 йил 11 апрель куни соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан “Амир Темур изидан” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари, Ўзбекистон Қуролли кучлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Ўзбек Миллий Академик драма театри, Давлат бошқаруви академияси ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти вакиллари иштирок этди.

Академия тингловчилари ва кенг жамоатчиликни соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг муборак номи, бой мероси ва тарихий сиймоси билан яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилган тадбирда у барпо этган буюк салтанат, давлатчилик борасида ўзидан қолдирган бебаҳо мерос, илму фан, маданият, бунёдкорлик, дин ва маънавият ривожига қўшган улкан ҳиссаси эътироф этилди.