Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси “Давлат бошқаруви” мутахассислиги 4 ойлик курси тингловчилари учун “Тошкент” Республика фонд биржасида амалий машғулот ташкил этилиши ҳақида

12 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси “Давлат бошқаруви” мутахассислиги 4 ойлик курси тингловчилари учун “Тошкент” Республика фонд биржасида амалий машғулот ташкил этилди. Унда Академиянинг “Менежмент назарияси ва амалиёти” кафедраси доценти, и.ф.н. Н.Хамрахуджаев ва “Тошкент” Республика фонд биржаси Маркетинг бошқармаси бошлиғи Абдужабборов А., масъул ходим Хабибулина И. ва тингловчилар иштирок этдилар.

Машғулот Ўзбекистонда корпоратив бошқарувни ривожлантириш ва унда Фонд биржасининг ўрни тўғрисида кичик танишув маърузаси билан бошланди. Сўнгра Маркетинг бошқармаси бошлиғи Абдужабборов А. Фонд биржасида савдо қоидалари ва усуллари бўйича умумий тушунчалар бериб ўтди.

Машғулотнинг иккинчи қисми амалиёт шаклида ўтказилди ва унда “DALAL STANDART” МЧЖ Инвестиция воситачиси Бош директорининг биринчи ўринбосари Муллоджанов А. акциялар савдо сотув жараёнида тингловчиларнинг бевосита иштирокини ташкиллаштирди ва улар савдоларда қатнашиш таомилларини амалда синаб кўрдилар.

Мазкур машғулот юқори савияда ўтказилди ва тингловчилар ўзлари қизиқтирган барча саволларга жавоб олиш билан бирга ўзлари ҳам савдоларда иштирок этиш имконини берувчи рўйхатдан ўтишди.