«Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: усуллар, назария, амалиёт» мавзусидаги илмий-амалий семинар ҳақида



2019 йил 7 май куни Академияда «Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: усуллар, назария, амалиёт» мавзусидаги илмий-амалий семинарнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги “Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросига бағишланган “Ўзбекистонда социологик тадкикотлар: бугунги холат, истикболлар” мавзусида навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори, УзРФА академиги, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Р.А.Убайдуллаева давлат Рахбарининг “Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг роли ва аҳамияти тўғрисида  сўзлаб бердилар.

Шу билан бирга иштирокчилар ўз сўзларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги “Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармони мамлакат социологиясини янада ривожлантириш учун муҳим босқич бўлганлигини таькидлашди. Мамлакатимиз тарихида биринчи марта социология фани ва жамоатчилик фикрини ўрганиш ишига мисли кўрилмаган даражада катта эътибор қаратилди. Буларнинг барчаси, шубхасиз, социологик тадқиқотларнинг ривожланишига, улар натижаларининг жамият амалиётида қўлланилишига сифат жиҳатдан янги туртки беради ва пировардида сифат жиҳатдан янгиланган социологик тадқиқотларнинг Ўзбекистон жамияти олдида турган муҳим муаммоларни хал этишга, давлат билан жамият ўртасидаги янада самарали ўзаро алоқани таъминлашга қўшадиган хиссаси ортишига хизмат қилади.

Семинар иштирокчилари эътиборига:

  • “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази директорининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ўринбосари, тахлилий бўлим рахбари, иқтисодиёт фанлари доктори Н.ХРахимованинг “Социологик тадқиқотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора- тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганишнинг вазифалари”;
  • Ўзбекистон миллий университети “Ижтимоий иш” кафедраси профессори, социология фанлари доктори М.Х.Ганиеванинг “Ўзбекистонда социологик таълимнинг хозирги холати ва истиқболлари’;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси «Бошқарув социологияси ва психологияси» кафедраси мудири, социология фанлари доктори, профессор М.Б.Бекмурадовнинг «Ижтимоий ривожланиш ва жамиятни социологик тадқиқлар асослари» мавзусидаги маърузалари хавола этилди.

Семинар қизиқарли чиқишлар асосида қизғин бахс-мунозаралар рухида ўгди. Семинар ишида социология ва хуқуқ, фалсафа, иқтисодиёт ва психология, тарих ва этнография сохасида фаолият юритаётган мутахассис олимлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат бошкаруви академияси ўқитувчилари, тингловчилари, олий ўқув юртлари ўқитувчилари, ОАВ ва ННТ вакиллари иштирок этдилар.