“Хотира – абадий, қадр – муқаддас” шиори остидаги хотира кечаси



9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратура 1-курс тингловчилари томонидан “Хотира – абадий, қадр – муқаддас” шиори остида хотира кечаси ўтказилди.


Тадбир дастлаб, тингловчилар томонидан ташкил этилган, қонли жанг майдонларида мардлик кўрсатган, фронт ортида меҳнат қилиб, фашизмга қарши курашда ҳалок бўлган минглаб ватандошларимизнинг сўнмас хотираларини ёд этиш мақсадида ташкил этилган “Фотосуратларда акс этган хотиралар” кўргазмасининг очилиш маросимидан бошланди.


Фотосуратлар кўргазмасига ўзига хос уйғунлик сифатида Ўзбекистон Қуролли кучлар Академиясининг оркестр жамоаси мардонавор куй қўшиқлари ташриф буюрган меҳмонларда ўзгача тасурот қолдирди.
Академия тингловчилар томонидан саҳналаштирилган “Номинг ўчсин уруш” ва “Онамга мактуб” тариҳий ҳужжатлар асосида сайналаштирилган, саҳна кўринишлари, ўзида фахр туйғусини акс эттирган “Бобом менинг қаҳрамоним” номли таништирив чиқиши намойиш этилди. Тадбир сўнгида академия тингловчилари томонидан тайёрланган видеолавҳа ҳавола этилди.