3 ойлик интенсив ўқув курси тингловчилари «Яккасарой кичик саноат зонаси»да



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг «Инвестицияларни жалб қилиш масалалари» бўйича 3 ойлик интенсив ўқув курси тингловчилари учун жорий йилнинг 2019 йил 10 май куни «Яккасарой кичик саноат зонаси»да амалий машғулот ташкил этилди. Унда Академиянинг «Иқтисодиёт ва молия» кафедраси мудири Тошматов Ш.А., кафедра доценти в.б. Пардаев У.У., «Яккасарой КСЗ» директори Мамараимов И. ва тингловчилар иштирок этдилар.

 

Машғулотнинг биринчи қисми маъруза шаклида ўтказилди ва уни Ш.А.Тошматов кириш сўзи билан очиб берди. У «Яккасарой кичик саноат зонаси»нинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, ундан кўзланган мақсад ҳақида қисқача сўзлаб берди. Шундан сўнг, сўз «Яккасарой КСЗ» директори И.Мамараимовга берилди ва у бугунги кунларда «Яккасарой КСЗ»нинг ташкилий структураси, унда фаолият юритаётган корхоналар, уларга яратилган шароитлар ва берилган имтиёзлар, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган махсулотлар ҳамда у ердан жой олиш тартиблари унда иштирок этиш тартиблари бўйича батафсил маълумот берди.

 

Шунингдек, тингловчилар мазкур зонада жойлашган «Best Color», «Pronto», «Ottoman textile» ва бир қанча бошқа  МЧЖларнинг асосий иш фаолияти, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган махсулотлар, жалб қилинган инвестиция ҳажми, уларнинг экспорт салоҳияти ҳамда бизнес ҳамкорлари билан яқиндан таништирилди.

 

Машғулотнинг иккинчи қисми амалиёт шаклида ўтказилди ва унда тингловчилар бу корхоналардаги ишлаб чиқариш жараёни, ишчилар учун яратилган шарт-шароитлар, шунингдек хорижий ҳамкорлар билан ишлаш жараёни билан танишдилар. Мазкур амалиёт дарси юқори савияда ўтказилди ва тингловчилар «Яккасарой кичик саноат зонаси» доирасида ўзларини қизиқтирган барча маълумотларга эга бўлдилар.