Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг инвестициявий ҳамкорлик ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бошқармаси бошлиғи А.В.Сим ўз маърузаси билан иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 августдаги №24/1-2914-сонли йиғилиш баёни 2-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Инвестицияларни жалб қилиш масалалари” бўйича 3 ойлик интенсив ўқув курси ташкил этилди. Ушбу интенсив ўқув курсида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги таниқли арбоблар, вазирлик, идоралар ва бошқа ташкилот раҳбарлари, малакали соҳа мутахассисларини жалб этиш вазифаси белгилаб берилган.

Мазкур вазифанинг ижросини таъминлаш мақсадида, “Иқтисодиёт ва молия” кафедраси томонидан “Миллий иқтисодиётни ривожлантиришда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг роли: ривожланган давлатлар тажрибаси ва ундан фойдаланиш” мавзусида маъруза билан иштирок этиш учун Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг инвестициявий ҳамкорлик ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бошқармаси бошлиғи Сим Алексей Вадимович  жалб этилди.

“Миллий иқтисодиётни ривожлантиришда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг роли: ривожланган давлатлар тажрибаси ва ундан фойдаланиш” мавзу доирасида хорижий инвестицияларни иқтисодиётга жалб қилишнинг хориж тажрибаси (АҚШ, Европа давлатлари, Жанубий Корея, Хитой, Сигапур, Ҳиндистон) мамлакатларининг ўзига хос хусусиятлари, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни мамлакат иқтисодиётига жалб этишда давлатнинг, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг мамлакат иқтисодий ўсишига, модернизация жараёнига, бандликни таъминлаш ва аҳоли даромадларини оширишга таъсири масалаларига доир долзарб муаммолари бўйича билим ва кўникмалар мустаҳкамланди.