Профессор Кодама Шигеру ўз маърузаси билан иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академисига «Давлат хизмати» фанидан очиқ дарс ўтиш учун япониялик  профессор Кодама Шигеру ташриф буюрди.

Дарс давомида профессор Давлат бошқаруви академияси тингловчилари билан қизғин суҳбат олиб борди.

Профессор Давлат хизмати фанининг тутган ўрни ва экспорт соҳасида давлат хизматчиларининг роли катта эканлиги ҳақида айтиб тингловчилар билан фикр алмашиб савол жавоб ўтказди.

Машғулот давомида Кодама Шигеру Япониянинг ривожланишида ва ислоҳат юритишда давлат хизматчиларининг роли ҳақида гапириб ўтди.

Шунинг билан профессор Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дўстлик алоқалари бунданда ривожланишини айтиб ўз маърузисига якун ясади.