Академия ҳақида

Академиянинг мақсади, вазифалари ва фаолияти

Академиянинг асосий мақсади – давлат бошқарувининг республика ҳамда маҳаллий органлари учун бошқарув кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг самарали тизимини ташкил қилиш, шунингдек, давлат бошқаруви соҳасида фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш.

Давлат бошқаруви академиясининг асосий вазифаси давлат бошқарувининг иқтисодий, ижтимоий ва ҳудудий йўналишларида замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган бошқарув кадрларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш ҳисобланади.

Академиянинг фаолияти қуйидагича:

– “Давлат бошқаруви” магистратура мутахассислиги бўйича икки йиллик таълим дастурлари асосида магистратурани тугатганлиги ҳақида магистр даражаси ҳамда давлат намунасидаги диплом бериш билан  бошқарув  кадрларини  тайёрлаш;

– давлат бошқаруви соҳасидаги бошқарув кадрларини, шу жумладан, юқори лавозимларга тавсия этиш захирасида турган давлат хизмати ходимларини қайта тайёрлаш;

–  йўналишлар кесимида ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва ахборот-таҳлилий фаолият олиб бориш.