Академия ҳақида

Академиянинг асосий мақсади бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, давлат ва жамият бошқаруви соҳаси бўйича фундаментал ҳамда амалий-илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳисобланади.

Академия фаолиятининг асосий вазифаларидан бири олий касбий таълим, қайта тайёрлаш ва малака ошириш дастурлари бўйича давлат ва жамият бошқаруви соҳалари учун   замонавий ижтимоий-иқтисодий шароитларда фаолият юрита оладиган, касбий тайёрлаш талабларига жавоб бера оладиган бошқарув кадрлари тайёрлаш. Шу билан бирга тингловчиларга давлат, хўжалик ва жамият бошқаруви, психология, ахборот-коммуникация технологиялари ва “электрон ҳукумат” тизими, бошқарувнинг замонавий методлари ва ҳуқуқий асослари соҳалари, ташаббускорлик ва лидерлик сифатларини эгаллаш бўйича  чуқур билим бериш, шунингдек, уларда тизимли таҳлил, стратегик режалаштириш, фавқулодда вазиятларда қарорлар қабул қилиш кўникмаларини шакллантиришдир.