Die Studenten der Akademie absolvieren eine internationale Ausbildung bei RANXiGS



Давлат бошқаруви академиясидан Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академиясига хорижий стажировкага юборилган тингловчилар учун малака ошириш дастурлари бўйича ўқувлар бошланди.

Давлат бошқаруви академиясидан Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академиясига хорижий стажировкага юборилган тингловчилар учун малака ошириш дастурлари бўйича ўқувлар бошланди.

Бунда тингловчиларни уч хафталик маъруза ва амалиётлар, турли учрашувлар кутмоқда.

Стажировканинг илк кунлари Давлат Думасининг Молия бозори бўйича қўмитаси раиси Анатолий Аксаков билан учрашувига бағишланган бўлиб, бу учрашув бутун ўқув жараёни учун жуда яхши бошланиш бўлди. Малака ошириш тадбирлари доирасида режалаширилган мавзуларнинг асоси – етакчиликдир.

Шу билан бирга Россия Федерациясининг фанлар академияси президенти муовуни профессор Иванов Владимир Викторович тингловчиларга Россияда олиб борилаётган илмий-технологик тадқиқотлар ҳақида гапириб берди. Бу учрашувлар тингловчиларда жуда яхши таъсуротлар қолдирди.

Стажировка давомида Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси проректори, Россияда хизмат кўрсатган иқтисодчи, и.ф.д., профессор Марголин Андрей Маркович, “Россия Федерациясининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегияси” мавзуси бўйича ҳамда и.ф.д., профессор Храпылина Любовь Петровна “Ижтимоий сиёсат ва Россия Федерациясида аҳоли бандлиги масалалари” мавзуси бўйича ўз маърузаси билан иштирок этдилар. Шунингдек география фанлари номзоди, профессор Родионова Ирина Александровна “Дунёда саноат ривожланишининг глобал тенденциялари” мавзуси бўйича маъруза ўтди.