«Ўзбекнефтгаз» АЖ ходимлари учун малака ошириш курслари ташкил этилди



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5139-сонли Фармонида Академия ўқув жараёнига давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги таниқли арбоблар, вазирлик, идоралар ва бошқа ташкилот раҳбарлари, малакали соҳа мутахассисларини жалб этиш вазифаси белгилаб берилган.

 Мазкур вазифанинг ижросини таъминлаш мақсадида, “Иқтисодиёт ва молия” кафедраси томонидан «Солиқ ва солиққа тортиш» бўйича «Ўзбекнефтгаз» АЖ ходимлари учун малака ошириш курси тингловчилари учун “Янги таҳрирдаги солиқ кодексининг мазмун ва моҳияти ва ер ости бойликлари ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни ҳисоблаш ва бюджетга ўтказиш тартиби” мавзусидаги маъруза машғулотига Давлат солиқ қўмитасининг масъул ходими А.Мамадалиев жалб этилди.