“Бошқарувга йўналтирилган хорижий тилни ўрганишда компетенциявий ёндашув” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференция тўплами тайёрланди.



Тўпламни юклаб олиш

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида 2019 йил 10 май куни “Бошқарувга йўналтирилган хорижий тилни ўрганишда компетенциявий ёндашув” мавзусида ўтказилган Республика илмий-амалий конференция тўплами тайёрланди.

Бугунги кунда ҳар бир соҳада хорижий тиллардан фойдаланиш давр талаби ҳисобланади, айниқса, раҳбар ходимларининг чет тилини мукаммал ўзлаштиришлари меҳнат фаолиятларини самарали ташкил этишларига ёрдам беради. Шу маънода, мазкур илмий-амалий конференция Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5139-сонли Фармонида ҳамда Вазирлар маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги “Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 610-сонли Қароридаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Конференцияда Республика ОТМларининг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчи ва амалиётчи мутахассислар, докторантлар, тингловчилар, шунингдек, Британия Кенгаши вакиллари иштирок этди.

Қуйида ўзбек, рус ва инглиз тилидаги мақола ва тезисларни ўз ичига олган илмий-амалий конференция тўпламини юклаб олишингиз мумкин.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan