«Ўзбекистон Республикаси давлат хизматчиларининг рақамли ҳукумат соҳасидаги салоҳиятини ошириш» дастури

Академия Кореядаги Иқтисодий Ҳамкорлик ва Ривожланиш Ташкилоти (ОЭCД) Сиёсат Маркази билан биргаликда “Рақамли ҳукумат соҳасида Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг имкониятларини ошириш” дастурини амалга оширмоқда.

Тадбирнинг мақсади – Ўзбекистон давлат хизматчилари ва ОЭCД мамлакатлари экспертларининг рақамли ҳукумат соҳасидаги билимлари ва тажрибалари, тақдим этилаётган давлат хизматлари сифати ва катта маълумотларни бошқариш кўникмаларини такомиллаштириш соҳасидаги билимлари ва тажрибалари билан алмашиш.

Анжуман вақти: 2019 йил 24-25 сентябр соат 9.00;

Ўтказилиш жойи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (Тошкент ш., И. Каримов кўчаси, 45), Кичик конференц-зал (80 талик);

Анжуман тили: инглиз / рус;

Контактлар: Халқаро алоқалар бўлими (71) 232-60-44 / 66/85

Электрон почта: apaorgcom@gmail.com