Замонавий технологиялар билан ҳамнафас

2019 йил 26 сентябрь куни Давлат бошқаруви академияси тингловчилари учун амалий машғулот ўтказилди.

Тингловчилар Бошқарувда АКТ кафедраси профессор-ўқитувчилари билан биргаликда “ICT WEEK Uzkekistan – 2019” кўргазмасига ташриф буюришди.

Ушбу амалий дарсда тингловчилар АКТ соҳаси ютуқларидан хабардор бўлишди. Шу билан бирга ICTExpo 2019 кўргазмасида тақдим этилаётган 5G-технологиялар ва уларнинг қўлланилиши, амалдаги АКТ-инфратузилмаларни замонавийлаштириш, «хавфсиз» ва «ақлли» шаҳарлар учун ечимлар, энг сўнгги моделдаги мобил қурилмалар, шунингдек, «Ўзэкспомарказ»нинг Атриум залида қатор ахборот технологиялари — булутли ҳисоблашлар, улкан маълумотларни таҳлиллаш, сунъий интеллект ва нарсалар интернетини интеграциялаш асосида шаҳар инфратузилмасини бошқариш бўйича лойиҳалар билан танишиб чиқдилар.

Ҳар бир тингловчи ўз соҳасига доир янги технологиялар билан танишиш имкониятига эга бўлди.