Давлат бошқаруви академиясининг докторант ва магистратура тингловчилари тренерларни тайёрлаш бўйича семинар-тренингда

2019 йилнинг 23-27 сентябрь кунлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Бирлашган Араб Амирлиги ҳукумати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат хизматлари агентлиги ҳамкорлигида тренерларни тайёрлаш бўйича семинар-тренинг ўтказилди.

Тренингда Давлат хизматлари агентлиги раҳбар ва ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг докторант ва магистратура тингловчилари иштирок этдилар. Бирлашган Араб Амирлиги Бош Вазири идорасининг Давлат хизматлари сектори директори ёрдамчиси Муҳаммад Бинталиях ва Бирлашган Араб Амирлиги Бош Вазири идорасининг Давлат хизматларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Энас Рашид томонидан қизғин руҳда ўтказилган тренингда иштирокчилар жамоани бошқариш, мижозларни миннатдорлигига эришиш, профессионал тренинг ўтказиш усуллари, тақдимот қилиш кўникмаларини шакллантириш, жест ва мимикалар билан ишлаш, мураккаб вазиятларда мулоқот ўтказиш ва бошқа бир қанча мавзуларда ўз малакаларини оширдилар. Тренинг ақлий ҳужум, жамоавий ишлаш, баҳс-мунозараларга бой бўлди.

26 сентябр куни иштирокчилар томонидан гуруҳга бўлиниб келажак Давлат хизматлари маркази макет лойиҳаси ҳамда умумий тренинг ўтказилиш жараёни билан танишиш учун Бирлашган Араб Амирлигининг ҳукумат ва келажак ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдулла ал-Гергави ташриф буюрди. Ўз миннатдорлиги ва тўлақонли қониқишини изҳор қилган вазир тренинг иштирокчиларига келажак ишларида омадлар тилади.

Тренингнинг сўнгги кунида ўтказилган ёпилиш маросимида айрим иштирокчилар ва ташкилотчилар томонидан якуний нутқ сўзланиб, барча иштирокчилар сертификатлар билан тақдирландилар.