Назарий билимлар амалиётда мустаҳкамланди

2019 йилнинг 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратура йўналишининг 1 йиллик 90 нафар тингловчиларига “Менежментнинг замонавий усуллари” фанидан “Бошқарувнинг алоҳида йўналишлари ва турлари” мавзуси бўйича Тошкент шаҳридаги “ARTEL” компанияси ишлаб чиқариш заводида жойлардаги амалий машғулот ўтказилди.  Тингловчилар мавзуга доир корхона фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Амалий машғулот давомида Академиянинг “Менежмент назарияси ва амалиёти” кафедраси мудири, и.ф.д. профессор Д.Раҳимова, кафедра доценти У.Нариманова, Амалиёт, стажировка ва жойлардаги машғулотлар бўлими етакчи методисти Ф.Маҳкамбаева ҳамда “ARTEL” компанияси ишлаб чиқариш заводи иш бошқарувчиси Ш.Обидхўжаевлар томонидан компания фаолияти, бошқарув йўналишлари, услублари ва механизмлари тўғрисида тингловчиларга тушунчалар берилди.