Раҳбар ходимларни ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш этикаси



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг 1 курс тингловчилари 2019 йилнинг 4 октябрь куни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашига ташриф буюрдилар. Ташриф давомида Ёшлар иттифоқи фаолиятига тўхталиб ўтилди ва “Раҳбар ходимларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш этикаси” мавзусида мунозарали суҳбат бўлиб ўтди.

Тадбирда Ёшлар иттифоқи медиа бўлими ходими Улуғбек Исматов Facebook, Instagram ва Telegram ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириш билан бирга ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.

Тадбирда тингловчилар ижтимоий тармоқдан фойдаланишнинг олтин қоидаси, маълумотга “чанқоқлик”, ижтимоий тармоқдан фойдаланиш этикаси, ижтимоий тармоқдан фойдаланишнинг “плюс” ва “минус”лари бўйича маълумотларга эга бўлдилар.