Х.Зайдел фонди томонидан ўтказилган семинар-тренинг ҳақида

3-5 октябрь кунлари  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясидa Hanns Seidel Stiftung (Ханс Зайдел фонди) томонидан ташкиллаштирилган “Олий таълим соҳасидаги актуал дидактик жиҳатлар” номли семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда Академия профессор-ўқитувчилари ва докторантлари фаол қатнашдилар. Тренингни Германия профессорлари доктор Михел Вернер ва доктор Кристина Шторк олиб бордилар. Тренинг давомида икки тараф профессор-ўқитувчилари ўз малакалари билан алмашиндилар. Дастур якунида фаол қатнашчилар сертификатлар билан тақдирландилар.