Тингловчилар «Ангрен» эркин иқтисодий зона дирекциясида

2019 йил 17 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат бошқаруви академияси 1-курс тингловчилари Ангрен шахридаги «Ангрен» эркин иқтисодий зона дирекциясида бўлишди. Тингловчилар дирекция фаолияти билан танишишди. Шундан сўнг дирекция музокаралар залида дирекция рахбарияти ва ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат давомида «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси ҳақида маълумотлар берилди. Учрашув қизғин бахс мунозараларга бой тарзда ўтди ва жойлардаги ўхшаш муаммолар бўйича фикрлар алмашилди. Тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.
Шундан сўнг «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси аъзоси ҳисобланган йирик ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган «BIRINCHI» Rezinotexnika zavodi га ташриф буюришди ва завод фаолияти билан танишишди.