Германия Федерал ижтимоий суди вице-президенти Томас Вёльцке билан учрашув



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида тингловчилар учун Германия Федерал ижтимоий суди вице-президенти Томас Вёльцке билан учрашув ташкил этилди.

Профессор Т. Вёльцке «Замонавий маъмурий ҳуқуқ» мавзусидаги маърузасида Германия суд-ҳуқуқ тизими фаолияти, қонун устуворлигини таъминлаш, Давлат хизматчиларининг қонунлар ва қонуности ҳужжатлари ижросини таъминлашдаги масъулияти масалаларида маълумот берди.

Учрашув Ўзбекистон-Германия суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлардаги умумжиҳатлик, маъмурий, жиноий жавобгарликка тортилиш ҳолатларидаги ўхшашлик ва фарқли жиҳатлари ҳақида савол-жавоблар билан, баҳс-мунозарага бой, мазмунли ўтди.