«Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашнинг ўрта муддатли истиқболида давлат молиясини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари» мавзуидаги республика илмий-амалий конференцияси

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида 2019 йил 30 октябрь куни «Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашнинг ўрта муддатли истиқболида давлат молиясини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари» мавзусида республика илмий-амалий конференция ўтказилмоқда.

Конференциянинг мақсади 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш ва либераллаштиришда давлат молияси ҳамда солиқ сиёсатини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ислоҳларни маҳаллий ва хорижий иқтисодчи олимлар, соҳа мутахассислари, ёш тадқиқотчи-изланувчилар иштирокида муҳокама қилиш, натижаларни баҳолаш, иқтисодиётни инновацион тараққий эттириш юзасидан илғор хориж тажрибаларини Ўзбекистонда ижодий қўллаш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

КОНФЕРЕНЦИЯ СЕКЦИЯЛАРИ:

1-секция. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш йўналишлари;

2-секция. Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда рақамли иқтисодиётни кенг жорий этиш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш йўллари;

3-секция. Ўзбекистонда Давлат молиясини илғор хориж тажрибаси асосида ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари;

4-секция. Ўрта муддатли истиқболда солиқ сиёсатини такомиллаштириш масалалари.

Республика илмий-амалий конференция материаллари тўпламини чоп этиш режалаштирилган.

Конференция тили: ўзбек, рус, инглиз.

Мурожаат учун манзил. Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 45-уй. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси. Тел.: (+99871) 232-60-57. электрон почта: econfindep@mail.ru.