Интерфаол усулда «Жамоатчилик билан ҳамкорлик ва давлат сиёсатига ишонч (PR)» мавзусида очиқ дарс



2019 йил 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси анжуманлар залида Давлат бошқаруви академияси декани, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори Отабек Ҳасанов томонидан интерфаол усулда «Жамоатчилик билан ҳамкорлик ва давлат сиёсатига ишонч (PR)» мавзусида очиқ дарс машғулоти ўтказилди. Дарс машғулоти мавзусини Aкадемия тингловчилари овоз бериш йўли билан танладилар. Машғулотда Aкадемия тингловчилари хамда юритимизнинг вазирлик, идора вакиллари иштирок этдилар. Дарс машғулоти якунида тингловчилар учун мусиқий маданий ҳордиқ олиш имкони берилди.