Навбатдаги жойларда амалий машғулот «Ҳастимом» мажмуасида



2019 йил 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг 4 ойлик қайта тайёрлов йўналиши тингловчилари учун Маънавият ва маърифат кафедраси ҳамда Амалиёт, стажировка ва жойлардаги машғулотлар бўлими томонидан “Ҳастимом” масжидига ислом маданияти тарихини ўрганиш мақсадида жойлардаги амалий машғулот ташкил этилди. Тингловчилар Ҳастимом (Ҳазрати Имом) мажмуасида жойлашган машҳур Мусхафи Усмон музей – кутубхонасини айландилар. Абу Бакр Қаффоли Шоший роҳимаҳуллоҳнинг қабрларини зиёрат қилдилар ҳамда музей кутубхонасида сақланаётган ноёб асарлар “Усмон Қуръон” наъмуналари ҳамда юртимизга олиб келиниш тарихи билан яқиндан танишдилар.