Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни бошқариш борасида билим ва кўникмаларини ошириш бўйича семинар-тренинг

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туман (шаҳар) ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарларининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни бошқариш борасида билим ва кўникмаларини ошириш бўйича семинар-тренинг

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
8 октябрдаги 830-сон фармойишига асосан жорий йилнинг 17-26 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни бошқариш борасида билим ва кўникмаларни ошириш бўйича семинар-тренинг  ўқув курслари ташкил этилди.

Ўқув курси белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режа асосида, Ўзбекистон Республикасининг вазир ўринбосари, раислар томонидан олиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари Д.Султонов, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Мусаевнинг ўрнига раиси ўринбосари О.Якубов, Б.Нурназаров, А.Файзибоев Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Азимов, Давлат божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи Б.Холиқов ўқув курсини очиб, “Маҳаллий бюджетлар даромадларини оширишда вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш” ҳақида суҳбат-маъруза қилди.

         Ўқувлар даврида Ўзбекистон Республикаси вазир ва вазир ўринбосарлари, раис ва директорлар томонидан қуйидаги мавзулар доирасида суҳбат-маъруза олиб борилди:

  • “Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришда тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ва ҳалқаро молия-кредит институтларининг кредит линияларидан фойдаланиш”;
  • “Ҳудудларда бўш турган бинолардан самарали фойдаланиши йўлга қўйиш”;
  • “Ўзбекистон Республикасида меҳнат бозорини ва иш ўрнини легаллаштиришнинг хуфёна иқтисодиётига қарши курашишдаги аҳамияти”;
  • “Ўзбекистон Республикасида меҳнат бозорини ва иш ўрнини легаллаштиришнинг хуфёна иқтисодиётига қарши курашишдаги аҳамияти”;
  • “Ҳудуднинг экспорт салоҳиятини оширишда хорижий компаниялар билан ишни ташкил этиш”;
  • “2020 йилдан жорий этилиши назарда тутилган Солиқ кодекснинг лойиҳасида белгиланаётган меъёрий нормалар ва уларнинг хуфёна иқтисодиётни аниқлашдаги аҳамияти”.

Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналари фаолияти билан танишилди.

Шу билан бирга “Тime management” тренинг машғулоти бўйича Давлат бошқаруви академияси профессор-ўқитувчилари Н.Хамрахужаев, А.Хасанов, Л.Инагамова, Н.Шодиев, Х.Хайитов, А.Миркомилов, М.Гаффарова, Г.Бекимбетова, Г.Сагдиева Инсон ресурсларини бошқариш (HR) М.Хамидулин, А.Қодировлар тренинг машғулотларини олиб борди.

Ўқув курсининг якуни бўйича ҳар бир иштирокчи ўзи тақдимотини – чора-тадбирлар режаси, “йўл харитаси” лойиҳаларини тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасидан масъул Ф.Тошпўлатовга тақдим қилишди.