Темурийлар тарихи давлат музейида жойлардаги амалий машғулот

2020 йилнинг 4 февраль куни Амалиёт, стажировка ва жойлардаги машғулотлар бўлими ҳамда Маънавият ва маърифат кафедраси томонидан  Академиянинг Бошқарув кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш факультети 1 йиллик магистратураси тингловчилари учун Темурийлар тарихи давлат музейида жойлардаги амалий машғулот ташкил этилди.

Тарих – улуғ мураббий. Ҳар бир фуқаро ўз миллати, халқи, аждодлари тарихини яхши  билиши шарт.

Айникса, давлат хизматчилари учун юрт тараққиёти, халқ фаровонлиги, кучли давлат барпо этишда ўтмишда буюк бобоболаримизнинг стратегик қарашлари ва амалга оширган ишларини билишлари, ўрганишлари фойдадан ҳоли эмас.

Буюк Темурийлар давридан ҳикоя қилувчи пойтахтимиздаги Амир Темур давлатчилиги тарихий музейига саёҳат тингловчилар учун завқ ва тарихий манбааларни ёдга олиш ҳамда яна бир бор ўрганиш имконини берди.