“Конституция ва қонун устуворлиги – ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг энг муҳим мезонидир” мавзусидаги ўқув-услубий мажмуанинг тақдимот маросими

2020 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси асосида тайёрланган “Конституция ва қонун устуворлиги – ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг энг муҳим мезонидир” мавзусидаги ўқув-услубий мажмуани кенг жамоатчиликка таништириш мақсадида тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда академия биринчи проректори Х.Азизов, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Салимов Оқил Умрзоқович, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Бегимкулов Узокбой Шоимкуловичлар кириш сўзи билан чиқиш қилдилар.

Тадбирда қуйидагилар ўз маърузалари билан чиқиш қилди:

Академия профессори Бекмурадов Мансур Бобомурадович “Конституция ва қонун устуворлиги – фаровон ҳаёт гарови”, Судьялар олий мактаби директорининг Ўқув-методик ишлар бўйича ўринбосари, ю.ф.д. Синдаров Комил Ойдинович “Суд-ҳуқуқ ислоҳотларини чуқурлаштириш йўналишидаги устувор вазифалар: янги давр суд корпусини шакллантиришнинг долзарб масалалари” ҳамда Академия профессори Тошматов Шухрат Амонович “Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида белгиланган иқтисодий-моливий соҳадаги вазифалар” мавзуларида чиқиш қилдилар.

Бундан ташқари тадбирда олий таълим муассасалари проректорлари ҳамда  Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Т.Матибоевлар сўзга чиқиб Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасининг аҳамияти ва унинг ёшларимиз ҳуқуқий билимларини оширишдаги ўрни беқиёс эканлигини таъкидланди. Ушбу ўқув услубий мажмуани олий таълим муассасалари талабаларига ўқув манба сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканлиги такидланди.
Тадбир савол-жавоб ва муҳокамаларга бой тарзда ўтди. Тадбир сўнгида йиғилганларга “Конституция ва қонун устуворлиги – ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг энг муҳим мезонидир” мавзусидаги ўқув-услубий мажмуаси тарқатилди.