FinTech – келажак технологияси

2020 йилнинг 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “FinTech” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида “Ransif Group” МЧЖ директори, “Ўзавтосаноат” АЖ раисининг ахборот технологиялари бўйича маслаҳатчиси Насирбеков Санжарбек иштирок этди.

Давра суҳбатида, FinTech – молиявий технология бўйича давра суҳбати иштирокчиларига маълумот берилди. FinTech ни қўллаш бўйича хорижда олиб борилаётган ишлар, у қандай пайдо бўлган, у қандай имкониятлар эшигини очади ва уни қўллаш учун нималарни амалга ошириш кераклиги бўйича маълумотлар берилди.

Давра суҳбати қизғин мунозараларга бой тарзда ўтди. “Ransif Group” МЧЖ директори Санжарбек Насирбеков академия билан доимий равишда ҳамкорлик қилаётганликлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.