Академияда бўлиб ўтган Европа тикланиш ва тараққиёт банки Президенти Сума Чакрабарти билан учрашув ҳақида

6 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Европа тикланиш ва тараққиёт банки Президенти Сума Чакрабарти билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Давлат бошқаруви академиясининг мақсади ва вазифалари, шунингдек, ташкилот фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича маълумот берилди. Хусусан, бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга йўналтирилган таълим дастурларига тингловчиларни саралаш тизими ва мезонлари ҳақида сўз борди.

Бундан ташқари суҳбат чоғида илмий тадқиқотлар соҳасида устувор йўналишлар ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.