Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти малакали мутахассиси маърузаси

Жорий йилнинг 9 март куни “Давлат бошқаруви” мутахассислиги магистратура тингловчилари учун “Давлат маолиясини бошқариш” фанидан “Давлат молиявий назорати” мавзусида муаммоли маъруза дарсига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти малакали мутахассиси Тохир Имомов таклиф этилди.

 Муаммоли маърузада молиявий назоратнинг пайдо бўлиш тарихи, ривожланиш босқичлари, Ўзбекистонда назорат-тафтишдан давлат молиявий назоратига ўтишнинг ўзига хос хусусиятлари, давлат молиявий назоратининг асосий мазмуни, давлат молиявий назорати тамойиллари, республика ва маҳаллий даражада давлат молиявий назоратининг амалга ошириш тартиби, давлат молиявий назорат шакллари ва усуллари ёритиб берилди.