Миллий гвардия харбий техника институтининг  раҳбарияти ташрифи ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси харбий техника институтининг  раҳбарияти ташриф буюрдилар. Ташриф чоғида  тарафлар мамлакатимизда  жорий этилган карантин шароитида ўз таълим муассасаларида масофавий таълимни ривожлантириш борасида фикр алмашдилар.

Суҳбат давомида масофавий таълим шароитида профессор-ўқитувчи ва талабалар ўртасида мулоқотни йўлга қўйиш учун муайян шарт-шароит ва дастурий маҳсулотларнинг бўлиши ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлиги, шу билан бирга Moodle платформасида ишлаш тартиби  ҳамда видеомулоқот ўрнатиш бўйича тавсиялар берилди. Бу платформа ўз ичига тингловчиларга ўқув маълумотларини етказиш, уларнинг саволларига жавоб бериш, бажарган топшириқларни текшириш ва баҳолаш  каби вазифаларни қамраб олиши ҳақида гапириб берилди.