Вакант лавозимлар бўйича эълон

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади:

  • Молия-иқтисод ишлари бўйича проректор
  • Академиянинг Фарғона ҳудудий филиали директори;
  • “Иқтисодиёт ва молия” кафедраси мудири;
  • Босмохона бошлиғи;
  • Таҳририй-нашриёт маркази ва босмахона бош муҳаррири;
  • “Менежмент назарияси ва амалиёти” кафедраси бош услубчиси;
  • Академиянинг Самарқанд ҳудудий филиали бош услубчиси.

Юқорида кўрсатилган вакант лавозимларга номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

 

Молия-иқтисод ишлари бўйича проректор:

  • зарур касбий ва ташкилотчилик қобилиятига, молия-иқтисодиёт соҳасида раҳбарлик иш тажрибаси ва стажига, қурилиш-таъмирлаш ишлари кўникмасига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга;
  • масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига;
  • қоида тариқасида иқтисодиёт, молия соҳаларида фан номзоди илмий даражасига эга бўлиш (Ўзбекистон ёки хорижий олий ўқув юртларининг дипломлари);
  • молия-иқтисод, бухгалтерия соҳаларида бошқарув лавозимларида камида 5 йиллик самарали иш стажига эга бўлиш.

 

Академиянинг Фарғона ҳудудий филиали директори:

  • бошқарувчанлик малакаси, намунавий шахсий фазилатларга – интеллект, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиш;
  • компьютер техникаси билан мукаммал ишлаш тажрибасига эга бўлиш;
  • Бакалавр ва магистрлар тайёрлаш йўналишлари ва мутахассисликларидан бири бўйича фан доктори ёки номзоди илмий даражасига, профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлиши;
  • олий таълим муассасасининг тегишли бошқарув бўғинларида – кафедра мудири, факультет декани ёки ўринбосари каби раҳбарлик лавозимларида камида 5 йиллик самарали иш стажига эга бўлиши зарур.

“Иқтисодиёт ва молия” кафедраси мудири:

  • олий таълим муассасаларида бошқарув лавозимида зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятига, таълим соҳасида раҳбарлик иш тажрибаси ва стажига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга;
  • мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига;
  • компьютер техникаси билан мукаммал ишлаш тажрибасига;
  • ОТМда бакалавр ва магистрлар тайёрлаш йўналишлари ва мутахассисликларидан бири бўйича фан доктори ёки номзоди илмий даражасига, профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлиши.
  • йўналиши бўйича камида 5 йиллик самарали иш стажига эга бўлиши зарур.

Босмахона бошлиғи:

  • намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши;
  • олий маълумот ёки тегишли соҳа бўйича ўрта махсус маълумотига эга бўлиш;
  • Windows амаллари, дастурлар бўйича мукаммал билим ва уни қўллаш кўникмасига эга бўлиш;
  • компьютер техникалари ишлашини таъминлаш ва носозликларни бартараф қилишни ташкил қила олиш;
  • замонавий рақамли воситаларни ишлата олиш қобилиятига эга бўлиш;
  • Тегишли соҳада камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши лозим.

Таҳририй-нашриёт маркази ва босмахона бош муҳаррири:

  • бошқарувчанлик малакаси, намунавий шахсий фазилатларга – интеллект, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиш;
  • олий маълумотга эга бўлиш;
  • ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш (бунда матнни умумий (профессионал) таҳрир қилиш қобилиятига эга бўлиши лозим);
  • Windows амаллари, дастурлар бўйича мукаммал билим ва уни қўллаш кўникмасига эга бўлиш;
  • нашриёт-таҳририят соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши лозим.

 “Менежмент назарияси ва амалиёти” кафедраси бош услубчиси:

  • намунавий шахсий фазилатларга – интеллект, маданиятли, ижодий қобилият, хушмуомалалик ва ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳиссига эга бўлиши;
  • олий маълумотга эга бўлиши;
  • Windows амаллари, дастурлари бўйича мукаммал билим ва уни қўллаш кўникмасига эга бўлиши;
  • Ўқув, ўқув-услубий ишлардан хабардор ва услубий ҳужжатларни тайёрлаш кўникмасига эга бўлиш.

Академиянинг Самарқанд ҳудудий филиали бош услубчиси:

  • намунавий шахсий фазилатларга – интеллект, маданиятли, жамоа билан ишлаш кўникмасига эга, ўқувларни ташкил этишда фаол ташкил этиш кўникмасига;
  • олий маълумотга эга бўлиш;
  • ўқув, ўқув-услубий ишлардан хабардор ва услубий ҳужжатларни тайёрлаш кўникмасига эга бўлиш;
  • Windows амаллари, дастурлар бўйича мукаммал билим ва уни қўллаш кўникмасига эга бўлиш.

Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz/) да рўйхатдан ўтишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида мавжуд бўш иш ўрнилардан бирини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Эътибор беринг!

  • Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида кўпи билан 3 та бўш иш ўрни учун ариза билан мурожаат этиш имконига эга.
  • Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

Ҳужжатларни топшириш бўйича қўлланма илова қилинади!

Танлов босқичлари ҳақидаги маълумотлар билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг  расмий сайти ҳамда  (371) 232-60-45 телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш муддати:

Аризалар 2020 йилнинг  17 августидан – 31 августигача қабул қилинади.

Танлов қуйидаги босқичларда ўтказилади:

1- босқич – ҳужжатларни қабул қилиш;

2- босқич – номзодларнинг вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини ўрганиш;

3- босқич – номзодлардан тест олиш;

4- босқич – номзодлар билан суҳбат ўтказиш;

5- босқич – номзодни ишга қабул қилиш тўғрисида тавсия бериш.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.