2021 йил учун олий ўқув юртидан кейинги таълим институти учун қабул эълони

Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқаруви академияси 2021 йил учун олий ўқув юртидан кейинги таълим институти учун қуйидаги ихтисосликлар бўйича қабул эълон қилади:

08.00.07Молия, пул муомаласи ва  кредит”;

08.00.13  – “Менежмент”;

12.00.01  – “Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи”;

12.00.02  – “Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи”;

22.00.01  – “Социология назарияси, методологияси ва тарихи. Социологик тадқиқотлар усуллари”

22.00.02  – “Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи”;

22.00.03  – “Ижтимоий онг ва ижтимоий жараёнлар социологияси”;

23.00.02  – “Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар”.

Талаб қилинадиган ҳужжатлар: 

  • ариза;
  • қисқача биографик маълумотнома (объективка);
  • меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
  • олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари буйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
  • нашр этилган илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхалари.
  • илмий раҳбар (маслаҳатчи)нинг ёзма розилиги;
  • паспорт нусхаси.

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.

Таянч докторантурада ўқиш учун талабгорлар мутахассислик ва чет тили бўйича кириш имтиҳонлари топширилади, докторантура ва мустақил изланувчилар ихтисослик бўйича суҳбатдан ўтадилар.

Эслатма: Талабгорлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг веб сайти(http://phd.mininnovation.uz) рўйхатидан ўтади ва барча ҳужжатлар электрон (PDF) тарзда юклатилади.

Ҳужжатлар 2020 йил 15 сентябрдан 15 октябргача қабул қилинади.

Манзил: Тошкент ш., И.Каримов кўчаси, 45.

Алоқа учун телефонлар: (0-371) 232-60-63, 232-60-67.

Электрон манзил: gulnora_bekimbetova@mail.ru