«Жамият ва бошқарув» журналининг 2020 йил 4-сони нашрга тайёрланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг «Жамият ва бошқарув» журнали давлат ва жамият бошқаруви, кадрлар сиёсати, давлат хизмати соҳасига оид долзарб муаммолар бўйича мунозара майдонини яратиш, мазкур соҳага оид янги илмий ишланмалар ҳамда самарали амалий тажрибаларни оммалаштириш мақсадида чоп этиб келинмоқда.

Айни кунларда Нашриёт-таҳририят маркази ходимлари Таҳрир ҳайъати аъзолари томонидан берилган тақризларга биноан саралаб олинган энг яхши мақолалар асосида журналнинг 2020 йил 4-сонини нашрга тайёрлашмоқда. Ушбу сондан давлат бошқарувини модернизация қилиш, жамият бошқарувининг таъсирчанлигини ошириш, кадрлар сиёсатининг самарадорлигини юксалтириш, давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш каби устувор йўналишлардаги мақолалар ўрин олади.

Журналнинг мазкур сонида Сиз «Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятини баҳолаш бўйича назарий-ҳуқуқий таҳлил», «Психодиагностика – раҳбар кадрларни баҳолаш усули сифатида», «Бошқарув ва сунъий онгнинг ўзаро ҳамкорлиги: назария ва амалиёт», «Жамият ҳаётининг виртуаллашуви шароитида маънавий-ахлоқий қадриятлар метаморфозасини олдини олишнинг ўзига хослиги», «Жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши жараёнида «йўл харита»ларининг аҳамияти», «Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг шаклланиши ва ривожланиш истиқболлари» каби долзарб мавзудаги илмий мақолаларни ўқишингиз мумкин.