Академия ҳақида

Тарихи

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси давлат томонидан молиялаштирилувчи ва ўзига хос олий таълим муассаса бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкент шаҳрида жойлашган.
1995 йил май ойида Давлат ва жамият қурилиши академияси сифатида ташкил топган мазкур таълим муассассаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ташкил этилган ягона билим юрти бўлиб, унда ҳам марказий, ҳам маҳаллий хукумат идоралари ходимлари учун илмий даража берувчи ҳамда илмий даража бермайдиган турли дастур ва курслар тақдим этилади. 2012 йилда мазкур билим юрти Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси сифатида қайта тузилди.

Фаолияти

Миллий ва худудий хокимият бошқарув тизимидаги ходимларни он-лайн ва бевосита самарали тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, ҳамда маъмурий бошқарув тизимини ривожлантириш, фаолиятини ташкиллаштириш ва такомиллаштиришни ўрганиш орқали давлат бошқарувини ривожлантириш ушбу олий ўқув юртининг асосий мақсадидир.

Тузилиши

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси 2 та факультет, 9 та бўлим, 9 та маъмурий бўлинма ва марказ, ҳамда Ёшлар муаммоларини тадқиқ қилиш ва бўлажак давлат кадрларини тайёрлаш ҳамда академик маслаҳат институтидан ташкил топган. Бундан ташқари, академиянинг Гулистон, Фарғона, Самарқанд, Қарши ва Урганч шаҳарларидаги ҳудудий филиаллари мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ташкилий таркиби жами 160 нафар ходим, жумладан тўлиқ ва ўриндошлик асосида фаолият олиб бораётган 50 дан ортиқ олий малакали мутахассис ва 31 нафар факультет аъзоларидан иборат. Академия Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланувчи ректор томонидан бошқарилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори айни вақтда Президент Маслаҳатчиси ҳамдир. Давлат бошқаруви академияси ташкилий таркибида илмий ва тарбиявий ишлар бўйича биринчи проректор, илмий-тадқиқот ва халқаро ишлар бўйича проректор ҳамда ва иқтисодий ишлар бўйича проректор лавозимлари ҳам мавжуд.   

Академик профиль

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига ҳужжат қабул қилиш кучли рақобат асосида амалга оширилади: Академияга 2019 йилда олий таълимдан кейинги ўқиш учун 120 та ўрин, қайта тайёрлаш курси учун 150 та ажратилган ўринга жами 1250 та ариза қабул қилинди, яъни бир ўринга ўртача 5 нафар даъвогар тўғри келди. Имтиҳондан сўнг барча аризалар Президент маъмурияти скрининг гуруҳидан ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ўқишга қабул Ўзбекистонда олинган олий маълумот малакавий даражаси ёки мазкур ҳужжатга тенг бўлган малака, ҳамда юқори давлат лавозимида энг камида 2 йиллик меҳнат стажига эга бўлиш талаб қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига жорий йилда олий таълимдан кейинги ўқиш учун 120 ва қайта тайёрлаш курслари учун 150 нафар тингловчи қабул қилинади.

Дастурлар ва илмий даражалар

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси давлат бошқарувини ўрганиш ва тадқиқ қилиш ҳамда давлат секторига оид билимларини кенгайтиришни ва янги бошқарув малакаларини эгаллашни ҳоҳловчи хизмат кўрсатиш менежерлари учун мўлжалланган ўқув курслари ва дастурларни ташкил қилади. Булар қуйидагилардир:

  • Давлат бошқаруви бўйича бир ва икки йиллик магистратура босқичи.
  • 10 ойлик ва 4 ойлик давлат стандарти асосидаги диплом берувчи қайта тайёрлаш курслари.
  • Бир ойгача бўлган сертификат берувчи илғор тайёрлаш курслари.

Илмий тадқиқот

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси инновация ва ислоҳотлар жараёнини мустаҳкамлаш учун давлат сектори манфаатлари бўйича амалий ва фундаментал тадқиқотларни қўллаб-қувватлайди. Илмий тадқиқот дастурлари ўқитиш ва ўтиладиган курслар мазмуни ижобий акс эттириш, фанлараро ёндашувни таъминлаш ва тадқиқот ва ўқитиш орасидаги амалий боғлиқликни:

  • муҳим илмий изланишлар натижаларини тарқатиш;
  • давлат сектори масалалари юзасидан семинар ва муҳокамалар ташкил қилиш;
  • олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни таъминлаш орқали амалга оширишни кузда тутади.

Ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси бир қатор халқаро ташкилотлар, институтлар ва фондлар вакиллик идоралари билан самарали алоқаларни ўрнатган. Мазкур алоқалар конструктив характерга эга бўлиб, давлат бошқаруви тизимини модернизацияси, маҳаллий хукумат органлари фаолияти, бошқарувнинг максимум самарадорлигига эришишга хисса қўшувчи турли тармоқлардаги ҳамкорликни ўзида мужассам этади.

Давлат бошқаруви академиясининг халқаро ҳамкорлик стратегиясида чет эл таълим муассассалари ва илмий марказлари билан ўзаро келишув ва меморандумлар асосида амалга ошириладиган ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундай ҳамкорликнинг асосий мақсади давлат бошқаруви соҳасидаги энг илғор хориж амалиётини ўрганишдан иборат.