Халқаро алоқалар бўлими

Халқаро алоқалар бўлими қуйидаги кенг қамровли йўналишлар бўйича Академиянинг хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлигини йўлга қўяди:

  • давлат бошқаруви соҳасида юксак малакага эга бўлган хорижий мутахассисларни ўқув, илмий-услубий ишларни ташкил этиш ва ўтказиш учун жалб қилиш;
  • хорижий мамлакатлардаги етакчи турдош ўқув муассасалари ва марказлари билан ўзаро муносабатларни ривожлантириш, халқаро таълим дастурларида иштирок этиш (магистрлар, ўқитувчилар, илмий ходимлар билан академик алмашувни йўлга қўйиш);
  • профессор-ўқитувчиларнинг халқаро илмий конференциялар, семинар ва давра суҳбатларида иштирок этиши;
  • давлат бошқаруви соҳасига оид энг янги ютуқлар ҳамда технологиялар билан таништириш мақсадида тингловчилар ва ўқитувчиларнинг ушбу соҳага ихтисослашган нуфузли халқаро ўқув марказларида тажриба орттириши;
  • халқаро ҳомийларнинг грантларини жалб этиш.

Биз билан боғланиш:

Тел.: (998 71) 232 60 44

Факс: (998 71) 232 60 66

 

Бўлимда қуйидаги ходимлар фаолият юритмоқда:

Нурмухамедов Азизджан Нигмаджанович

бўлим бошлиғи

 

Абдуллаев Тимур Ганиджанович

бош мутахассис

 

Нам Александра

етакчи мутахассис