Магистратура

Бошқарув кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш факультетида “Давлат бошқаруви” йўналиши бўйича қуйидаги курслар мавжуд:

  • Магистратуранинг икки йиллик таълим дастури бўйича грант ва тўлов-контракти асосида тайёрлаш;
  • Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда грант ва тўлов-контракт асосида давомийлиги 10 ойгача бўлган дастурлар бўйича қайта тайёрлаш;
  • Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда грант ва тўлов-контракт асосида давомийлиги 4 ойгача бўлган дастурлар бўйича қайта тайёрлаш.

Академияда таҳсил оладиган тингловчилардаги мавжуд имкониятлар:

- иш жойи сақланганлиги;

- битиргандан сўнг лавозимга тайинлаш;

- сифатли таълим ва амалиёт;

- хизмат поғоналари бўйича ўсиш;

- ўқишни муваффақиятли якунлаганларга 5 йил мобайнида ҳар ойда лавозим маошининг 20%игача устама тўланади.

Факультет ўз фаолияти давомида ҳорижий стажировка босқичини ҳам амалга оширади, унга кўра Давлат бошқаруви академиясининг магистрантларини жаҳоннинг давлат ва жамият бошқаруви соҳасида таълим беришга, илмий изланишлар олиб боришга ихтисослашган етакчи таълим марказларида стажировка ўташи учун зарур шарт-шароитларни яратиш Академиямизнинг хорижий давлатлар билан халқаро миқёсда иш муносабатларини ўрнатиш дастурининг муҳим бўғини ҳисобланади. Ташкиллаштирилаётган стажировкаларнинг бош мақсади маъмурий бошқарувчилик соҳасида эришилган замонавий илм-фан ютуқлари ва технологиялари билан танишишдан иборат.

Факультет тингловчиларида бўлиши керак бўлган компетенциялар:

- қадриятлар

- тизимли фикрлаш

- бошқарув профессионализми

- лидерлик қобилиятлари

- мослашувчанлик