Ўқув-методик бўлими

Ўқув-методик бўлими Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг асосий тузилмаларидан бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 20 августдаги №УП-4745-сонли фармонига ҳамда
Академия Низомига асосан Давлат бошқарувида давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ҳудудий ва маҳаллий раҳбар ходимлари, жамоат ташкилотлари ва бирлашмалари, хўжалик тузилмалари раҳбарларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш соҳасида тутган ўрни ва вазифаларидан келиб чиқади.

 

Бўлим ўз иш режасини академиянинг ўқув-услубий ишлар бўйича биринчи  проректор- консультант билан келишган ҳолда кафедралар ва тегишли бўлимлар билан ҳамжиҳатликда амалга оширади.

 

Бўлимнинг мақсади - Академия фаолиятига тегишли Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонун ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда Академия Илмий кенгаши қарорларини ўрганиш ва улар асосида бўлим бажариши лозим бўлган масалаларни ўз фаолияти режасига кириш, ўқитиш жараёнини халқаро таълим стандартлари ва талабларини эътиборга олган ҳолда, ишлаб чиқилган таълим дастурлари асосида ташкиллаштириш, такомиллаштириш, шунингдек, ўқитишнинг замонавий шакл ва услубларидан, ахборот-коммуникацион ва инновацион технологияларидан фойдаланишдир.

 

Замонавий ахборот технологиялар ва компьютер тармоғи билан ишлаш салоҳиятига эга бўлиш, Академияда ўқув жараёнини етук хорижий мамлакатлар тажрибаси ҳамда ўз илғор тажрибаларимиз асосида замонавий ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқув машғулотларини ишлаб чиқиш ва ташкил этиш, ўқитишнинг оптималлаштирилган методологик ва назарий усулларини ҳамда ўқув жараёнига замонавий халқаро стандартларга мос келадиган ўқитишнинг янги усулларини жорий этишдан иборатдир.